Бунда Е-полиснинг оммавий шартнома ҳисобланиши ҳамда муддати бир экани ва унинг суғурта мукофоти тўланган пайтдан бошлаб кучга кириши, Мажбурий суғуртанинг электрон шартномаси амал қилиш муддатидан олдин тўхтатилиш холатлари ва ҳақиқий эканлигини текшириш усули ҳақида ҳам сўз борди.Ўқув семинарида е- полисларнинг бошқа полислардан фарқи, уни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар, қулайлиги ва эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар хақида тўлиқ ва мукаммал тушунча берилди. Ўтилган дарсни мустаҳкамлаш мақсадида тест синови ҳам ёзилди.
Шунингдек, суғурта агенти бўлиб ишламоқчи бўлган шахслар учун "Ўзбекинвест" суғурта компаниясининг E-AGENT мобил кўринишидаги ўқув дарслари ҳам мавжудлиги, унинг учун, аввало, Moodle дарсликларини онлайн кўриб чиқишлари, сўнгра тест топширишлари зарур эканлиги айтилди.
11.04.2022