"Эл-юрт умиди" жамғармаси танлови

Чоп этиш версияси
09.03.2019

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридагиЭл-юрт умидижамғармаси қуйидаги йўналишлар бўйича навбатдаги стипендиялар саралаш танлови бошланганлигини эълон қилади:

Фан ва илмий-тадқиқотлар”, “Соғлиқни сақлаш”, “Давлат бошқарувиваИқтисодиётнинг истиқболли тармоқлари”.

Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ, республикамизнинг барча ҳудудлардаги номзодлар учун бир хил ва қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, стипендия танловига номзодлардан ҳужжатлар жамғарманинг www.eyuf.uz интернет манзили орқали on-line тарзда электрон шаклда қабул қилинади.

Ҳужжатлар қабул қилиш жорий йил 20 февралдан 20 мартга қадар амалга оширилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендия танловлари тартиби, қоидалари ва саралаш танлови ўтказиш жараёнлари тўғрисида маълумотлар мунтазам равишда жамғарманинг www.eyuf.uz сайти орқали бериб борилади. Стипендия номзодлари мазкур сайтга мунтазам кириб туришлари сўралади.

Аксарият тез-тез сўраладиган саволларга жавоблар жамғарма on-line ҳужжат топшириш тизимининг FAQ бўлимида мунтазам жойлаштириб борилади.

“Эл-юрт умиди” жамғармаси Танлов комиссияси