Даволовчи муассасаларнинг касбий жавобгарлигини суғурталаш шартномасида қуйидагилар акс этади:
1) Суғурталовчи – “Суғурта тўғрисида”ги Қонунга асосан, ушбу суғурта тури бўйича, яъни суғурта турлари бўйича тегишли ваколатли идорадан лицензияга эга бўлган суғурта ташкилоти ҳисобланади.
2) Суғурталанувчи - Лицензияга мувофиқ аҳолига пуллик тиббий хизматларни кўрсатувчи юридик шахс шаклидаги даволаш - профилактика муассасаси.
3) Даволанувчи - Суғурталанувчининг касбий фаолияти доирасидаги тиббий хизматларидан фойдаланётган жисмоний шахс.
4) Суғурта ҳодисаси юз берганда, мазкур суғурта орқали, Шартнома амалда бўлган даврда, Суғурталанувчининг касбий хатоси ёки сифатсиз бажарган хизмати мабойнида даволанувчига зарар етказганлик оқибатидаги юзага келиши билан боғлиқ жавобгарлигининг мулкий манфаатларини ҳимоялайди. Ушбу суғурта тури бўйича хизматларни кўрсатиш учун, амалдаги қонунчилик асосида, суғурталовчи, суғурталанувчи ҳамда даволанувчининг иштироки бўлиши шарт.
Юқорида таъкидланганидек, даволанувчига нохос зарар етказилганда, суғурта ҳодисасининг рўй бериши билан даъво юзага келади. Бу борада суғурта даъвоси қуйидагича кўриб чиқилади:
- Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талабни қўйишга асос бўлиши мумкин бўлган воқеа юз берса, суғурта шартномаси шартларига асосан, Суғурталанувчи, имкон бўлиши билан дарҳол, лекин 48 соатдан кечиктирмай, Суғурталовчи ташкилотни бу хақда хабардор қилиши ва воқеа юз бергандан кейин 5 (беш) банк куни ичида зарарга таъсир этган сабаблар ва тавсилотлар кўрсатилган ёзма аризани йўллаши ҳамда унга Шартномада кўрсатилган ҳужжатларни илова қилади.
Яъни, суғурта полисининг асли, даволанувчининг ёзма даъвоси, даволанувчининг касаллик тарихи, мутахассисларнинг даволанувчи соғлиғига зарар етказганлигини тасдиқловчи тиббий хулоса, Суғурталанувчи ушбу турдаги тиббий хизматларни кўрсатиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилади.
Барча ҳужжатлар, яъни даъво аризаси кўриб чиқилгандан, сўнг суғурта товони тўланади.
- Суғурта товони суд қарори ёки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги экспертлар комиссиясининг Суғурта қилдирувчининг даволанувчи олдидаги жавобгарлигини тасдиқловчи хулосаси асосида, суғурта ташкилоти томонидан, “Суғурта ҳодисаси содир бўлганлиги ва тан олинганлиги тўғрисидаги далолатнома” имзоланган кундан бошлаб, етказилган зарарнинг суғуртага олинган мажбурияти (суғурта суммаси доирасида) узоғи билан 15 (ўн беш) кун ичида тўланади.
04.04.2022