Миллий экспортчилар давлат ҳимояси остида

Чоп этиш версияси
13.05.2022

Ҳозирги кунда экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш Ҳукуматимиз олдида турган долзарб масалалардан бири эканлигини инобатга олган ҳолда “Ўзбекинвест” компанияси экспорт фаолиятини амалга оширишда рўй бериши мумкин бўлган хавф-хатар ва қалтисликлар оқибатларидан миллий экспортчилар, тадбиркорлар ҳамда кичик ва ўрта бизнес вакилларининг манфаатларини суғурта механизми имкониятларинидан фойдаланган ҳолда чет эл бозорларида ишончли ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар ҳамда ҳизматларни амалга ошириб келмоқда.
Жумладан, 2021-йилнинг 1-чорагида миллий товар ва хизматлар экспортчиларига 333,88 миллион АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилган бўлса, ушбу ёналишда 2022-йилнинг мос даврида 128% ўсишга эришилди ҳамда 427,46 миллион АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди.