Миллий экспортчилар давлат ҳимояси остида

Чоп этиш версияси
13.05.2022

Тўқимачилик ва кимё маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати ҳамда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Италия, Канада ва бошқа мамлакатлар билан бўлган экспорт фаолияти суғурта ҳимояси билан таъминланди.
Миллий экспортчиларни сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш билан бир қаторда уларнинг тадбиркорлик фаолияти ҳамда мулкий манфаатларини турли хил қалтисликлардан комплекс суғурталаш бўйича 2021-йилнинг 1-чорагига нисбатан 146 фоизлик ўсишга эришилиб умумий 8,7 миллиард сўмлик суғурта мукофоти таъминланди.
Компаниямиз миллий экспортчиларнинг талаблари ва таклифларини инобатга олган ҳолда уларнинг манфаатларини ташқи бозорларда ҳимоялаш бўйича фаолиятини изчил давом эттирмоқда.