2010 йилдан бери ҳар йили “Ўзбекинвест”ЭИСК АЖ томонидан суғурта соҳасида ўз билими ва меҳнатсеварлиги билан касбдошларига ўрнак бўлаётган, йўналиши бўйича юксак чўққиларга интилаётган ходимлар орасида кўрик танлов ўтказилиши Компания хаётида одатга айланишга улгурган. Улар орасидан энг шижоатли, сидқидилдан хизмат қилиб,нафақат “Ўзбекинвест” СКнинг даромадига, балки юртимиз суғурта бозори ривожига ўзига хос ҳисса қўшаётган, Компания ҳаётида ёниб ишлаётган, садоқатли хизмат қилаётганларнинг меҳнатини доимо улуғланган ва қўллаб қувватланган. Хусусан, “Ўзбекинвест” Суғурта Компанияси фаолиятининг 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган кўрик танлов ҳудудий филиаллар ва ходимлар орасидан ”Энг яхши ҳудудий филиал”, “Энг яхши андеррайтер”, ”Энг яхши суғурта агенти” номинациялари бўйича ўтказилди ва қатор танлов ғолиблари аниқланди.
12.05.2022