"Ўзбекинвест" Ўзбекистонда автосуғурта бўйича биринчи ўринни егаллайди

Чоп этиш версияси
04.01.2021

ТВЭФЖМС тўловларини кафолатлаш жамғармаси маълумотларига кўра, 2020-йил 11 ой якунлари бўйича "Ўзбекинвест" суғурта компанияси республика мажбурий автосуғурта бозорида суғурта мукофотлари ва тузилган шартномалар сони бўйича биринчи ўрини егаллади

Автотранспорт воситалари егаларининг жавобгарлигини суғурталаш бўйича фаолиятни кенгайтириш "Ўзбекинвест" томонидан миллий бозорнинг 18 фоизини суғурта ҳимояси билан қоплашни таъминлади. Бу ушбу сегментдаги барча суғурта компаниялари орасида тўртинчи ўриндан биринчи ўринга кўтарилишга имкон берди.

ТВЭФЖМС бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси ҳисоботига кўра, суғурта мукофотларини йиғиш бўйича автосуғурта бозорининг умумий ўсиши 110,9 фоизни ташкил етган ҳолда, "Ўзбекинвест" нинг ушбу кўрсаткичининг ўсиши 2019-йилнинг шу даврига нисбатан 182,2 фоизни ташкил етди. Шу билан бирга, олинган суғурта мукофотлари миқдори 28 миллиард сўмдан ошди.

Компания 521,3 минг автомобил егаларига суғурта қопламасини тақдим етди, бу 2019 йилга нисбатан 1,7 баравар кўпдир.

2020-йилнинг 11 ойи давомида "Ўзбекинвест" суғурта компанияси 1056 та йўл-транспорт ҳодисасини кўриб чиқди ва 6,4 миллиард сўмдан зиёд зарарни қоплаб берди. Бу 2019 йилга нисбатан 3,6 баравар кўпдир.

ТВЭФЖМС ички бозорида етакчи компания мавқеига ега бўлиш учун "Ўзбекинвест" бир қатор йирик ва инновацион тадбирларни амалга оширди. Хусусан, қишлоқ жойларда сотув тармоқларини ривожлантиришга алоҳида еътибор қаратилди. Суғурта шаҳобчалари республиканинг йирик шаҳарлари ва чекка ҳудудларида очилди. Бу мижозлар учун суғурта полисини сотиб олишнинг мақбуллигини оширди. Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб 211 суғурта филиали ва 697 суғурта марказлари фаолият юритиб келмоқда.

Автомобил мажбурий суғурта полисини расмийлаштиришда қўшимча қулайликлар яратиш учун 2020-йил август ойида "Ўзбекинвест" мобил иловасини тақдим етди. Унда сиз мамлакатнинг исталган нуқтасида бепул етказиб бериш орқали барча турдаги суғурта хизматларини расмийлаштиришингиз ва узайтиришингиз мумкин.

Компютер орқали харид қилишни қулайроқ кўрадиганлар учун "Ўзбекинвест" суғурта хизматларининг онлайн-дўкони оптималлаштирилди. 2020-йилда 12,37 минг мижоз internet-дўкон ва компаниянинг мобил иловаси орқали суғурта полисларини расмийлаштиришди.

ТВЭФЖМС бозорини забт етишнинг яна бир муҳим сабаби бу "Ўзбекинвест Assistance" хизматининг тубдан ўзгариши ва такомиллаштирилиши бўлди. "Ўзбекинвест" авариявий комиссарлари ЙТҲ содир бўлганида мажбурий ва ихтиёрий суғурта турларини расмийлаштирган автомобил егаларига жойларга чиқиб ёрдам кўрсатиб келишмоқда.

2020-йил бошидан буён "Ўзбекинвест Assistance" хизмати фавқулодда комиссарлари суғурта ҳодисаларини расмийлаштириш, суғурта даъволарини тўлаб бериш ва жабрланганларга психологик ва техник ёрдам кўрсатиш мақсадида 800 дан ортиқ ЙТҲ содир бўлган жойларга чиқишди.

"Ўзбекинвест" мажбурий автосуғурта бозорида етакчи ўринни сақлаб қолиш ва мижозларнинг содиқлигини ошириш мақсадида зарур чораларни амалга оширишда давом етиб келмоқда.

2021-йилда компания махсус бонус тизимини жорий етишни ва виртуал суғурта хизматларини ривожлантиришни давом еттиришни режалаштирмоқда. "Ўзбекинвест" нинг яна бир муҳим йўналиши "КАСКО 2.0" инновацион ихтиёрий автосуғуртани Тошкент ва республиканинг бошқа ҳудудларида оммалаштириш ва тарғиб қилишни режалаштирмоқда.