Жумладан, жорий йил 25 апрель куни Компаниянинг Марказий аппарати ва 14 та ҳудудий филиалларнинг малакали ва ёш ходимлари учун "Россия ва МДҲнинг суғурта бозориларидаги бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари" мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.Семинар-тренинг 1996 йилдан суғурта тизимида фаолият юритаётган, суғурта соҳасини илмий ривожлантириш бўйича Россиянинг “Олтин саламандра” жамоат мукофоти соҳиби, суғурта мавзуидаги 300 та назарий ва амалий билимлар жамланган илмий мақолалар муаллифи, Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия Университети ижтимоий соҳалар иқтисоди ва суғурта департаменти раҳбари, иқтисод фанлари доктори, профессор, УмумРоссия суғурталовчилар Жамияти Президентининг маслаҳатчиси Цыганов Александр Андреевич томонидан олиб борилди. Унда суғурта бозорини ривожлантирувчи омиллар, ташкилотлар билан ҳамкорлик аҳамияти, муаммоларни хал қилиш услублари, янги маҳсулотни суғурта бозорига жорий этишда эътиборга молик бўлган ишлар ҳақида сўз борди.
26.04.2022