Барчамизга маълумки, хозирги кунда туризм иқтисодиётнинг муҳим тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Шу сабабли, охирги йилларда мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, кўрсатилаётган хизмат турлари сифатини ошириш, юртимизга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ички ва ташқи туризмни янада ривожлантириш учун зарур инфратузилмани яратиш ва сайёҳларга халқаро талаблар даражасида хизмат кўрсатиш лозимдир. Суғурта ҳам ушбу хизматлардан бири ҳисобланади. Мазкур заруратдан келиб чиқиб, “Ўзбекинвест” суғурта компанияси туризм соҳаси учун бир қатор суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқиб, мижозларга доимий равишда тақдим этиб келмоқда.
Хусусан, “Меҳмонхона бизнесини комплекс суғурталаш” шартномаси орқали меҳмонхона эгалари меҳмонхонага етиши мумкин бўлган хар қандай зарарлардан ҳимояга эга бўладилар, меҳмонлар олдидаги жавобгарликлардан ҳамда бизнесдаги маълум сабабларга кўра юзага келадиган фойданинг йўқотилишидан холи бўладилар.
Жумладан,меҳмонхона бизнесини комплекс суғурталаш шартномаси бўйича меҳмонхона мол-мулкига ёнғин, яшин уриши, портлаш, ер қимирлаши, бўрон, кўчки, сув босиши, қувурларнинг ёрилиши, учувчи ускуналарнинг қулаши, учинчи шахсларнинг қонунга зид хатти-ҳаракатлари, транспорт воситаларининг урилиши туфайли ва бахтсиз ҳодиса натижасида, меҳмонхона ходимлари ёки меҳмонлар тан жароҳати олганда, овқатланиш ёки ичимликларни истеъмол қилганда, кутилмаганда касалланганда ҳамда улар мол-мулкига зарар етганда, шу билан бирга бизнесдаги фойданинг айрим сабабларга кўра йўқотилишидан суғурта ҳимоясини тақдим этади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган хавф-хатарлардан суғурталаш учун суғурта тўлови қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:
- Меҳмонхона мол-мулкига зарар етишидан суғурталаш учун 0,05-0,1% суғурта суммаси, яъни, суғурталанаётган мол-мулкнинг қийматини 1 млрд деб фараз қилсак, суғурта мукофоти 1 000 000 000,00 сўмлик бўлса, бу холда 0,1%лик суғурта = 1 000 000,00 сўмни ташкил қилади
- Меҳмонхонага ташриф буюрган меҳмонлар соғлиғига ҳамда улар мол-мулкига зарар етганлиги суғурталанганда 0,3% суғурта суммасидан, яъни меҳмонхонанинг учинчи шахслар олдидаги жавобгарлиги 300 млн сўм деб олсак, 300 000 000,00 сўм х 0,3% = 900 000,00 сўмни суғурта учун тўлаш керак бўлади;
- Суғурта шартномасида келтирилган бошқа қалтисликлар оқибатида юзага келган фойданинг йўқотилиши бўйича 1% миқдорида суғурта мукофоти тўланади (суғурталовчи олган мажбуриятидан) - фойданинг йўқотилишидан ҳимоя чегараси суғурта шартномаси бўйича 1 млрд сўм, деб келишилган бўлса, суғурта мукофоти 1 000 000 000,00 х 1% = 10 000 000,00 сўмни ташкил этади.
Ушбу суғурта шартномаси бўйича суғурта шартномасида белгиланган қалтисликлар юзага келса ва суғурта ҳодисаси сифатида тан олинса, суғурталовчи олган мажбуриятдан ошмаган ҳолда 15 иш кунида қоплама тўлаб берилади.