“Ўзбекинвест” компаниясида Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
04.06.2024

“Ўзбекинвест” компаниясида маънавият масаласи ҳар доим кун тартибида долзарб мавзулардан бўлиб келган. Компания ходимлари учун доимий равишда машҳур санъат арбоблари, адабиётшуносларнинг иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.

Бундай тадбирлардан бири 2024 йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров ҳамда иқтисодиёт фанлари доктори, профессор - Баҳодир Умурзоқов иштирокида  компаниянинг бош офисида бўлиб ўтди.

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан “Ўзбекинвест” компанияси Бош директор ўринбосари А.Асатуллаев томонидан мамлакатимизда сўнгги йилларда ёзувчилар ва шоирларни қўллаб-қувватлаш бўйича кўпгина ишлар олиб борилаётганини ва бунинг мисолида Адиблар хиёбони ташкил қилингани алоҳида эътиборга лойиқлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Иброҳим Ғофуров сўзга чиқиб ўз ижодий фаолияти билан бўлишар экан, ўзбек адабиётидаги янги жанрлардан бири - «Мансура» ҳақида сўзлаб берди. «Мансура»  — бу сочилган, тарқоқ яъни наср ҳолида бўлган шеър ҳисобланиши таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, адабиётшунос ва олим таржимон И.Ғофуров томонидан мамлакатимизда она тилининг ўрни ва аҳамиятини оширишга катта эътибор қаратилаётгани, шунингдек, она тилининг ривожланиши жамият тараққиётининг омили, миллатнинг бош белгиси, давлат суверенитетининг асосий рамзи эканлиги айтиб ўтилди. Шу ўринда И.Ғофуров томонидан Достоевский Фёдор Михайловични таниқли асарлари "Жиноят ва жазо", „Телба“, „Қиморбоз“, ,,Ака-ука Карамазовлар", "Иблислар" ҳамда бошқа кўплаб асарларни ўзбек тилига таржима қилиш жараёни ҳақида сўзлаб берилди.

Тадбир давомида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Баҳодир Умурзоқов томонидан суғурта соҳасининг асосий тамойилларидан бири – ижтимоий ҳимоя соҳасининг асосий атамаларининг тушунчаси берилди.