“Ўзбекинвест” - Чехияда

Чоп этиш версияси
02.06.2022

Жорий йил 21-31 май кунлари “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖнинг 15 нафар мутахассислари Чехия Республикасининг Европа амалий фанлари ва менежмент Институти томонидан ташкиллаштирилган 10 кунлик семинар тренингда иштирок этиш учун хизмат сафарида бўлдилар. “Корпоратив мижозларни экспорт таваккалчиликлардан суғурталаш” мавзуидаги ўқув машғулотларида ҳаёт суғуртасида мавжуд бўлган таваккалчиликлар, мол-мулк суғуртаси ва ассистанс хизмати, саёҳатчилар, транспорт воситаларининг суғуртаси хақида сўз борди ҳамда Чехиянинг Кафолатланган экспорт суғурта жамияти -EGAP мисолида экспорт қалтисликларини суғурталаш, Generali суғурта компанияси мисолида эса корпоратив ва чакана суғурта хизматлари хақида маълумот берилди.