Ўзбекинвест Термез Давлат Университетида

Чоп этиш версияси
12.05.2022

“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ нинг Чакана суғурта бизнеси ва электрон суғурта турларини ривожлантириш департаменти ходимлари Сурхондарё вилоятидаги сайёр ташриф дастури доирасида
Термез Давлат Университетида ҳам бўлдилар. Унда ОТМнинг раҳбарияти билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик хақида давра суҳбати ўтказилди. Амалий мулоқот мабойнида ҳамкорлик асосида қилинадиган ишлар режаси тузиб олинди.Сўнгра ҳамкорлик дебочаси кўринишида Университет талабаларига семинар- тренинг ўтказилди. Унда "Ўзбекинвест" СК нинг тақдимоти ҳамда суғурта маҳсулотлари ва ҳимояси хақида маълумот берилди.