“Ўзбекинвест” СК си билан Тошкент Молия институтининг ҳамкорлик Меморандуми асосида назарий ва амалий билимларни узвий боғлаш мақсадида Компания негизида очилган "Суғурта ва пенсия иши" кафедрасининг филиали ўз фаолиятини давом эттирмоқда. “Суғурта мактаби”нинг ўқув дастури режасига асосан,2-4 курс талабалари учун жорий йилнинг 16 апрель куни навбатдаги ўқув машғулоти бўлиб ўтди.
Ўқув машғулоти Компаниянинг Маркетинг ва реклама Департаменти бош менежери Абдурасул Абдурашидов томонидан олиб борилди. Машғулот мавзуи “Суғурта фаолиятида маркетингнинг аҳамияти” бўлиб, унда барча савдо ва хизмат кўрсатувчи корхоналарда бўлгани каби суғурта компаниялари томонидан таклиф этилаётган хизматлар моҳиятини ўз мижозларига қулай етказиш, хизматлар сифатини оширишда маркетингнинг роли муҳим йўналишлардан бири экани хақида сўз борди. Бунинг учун истеъмолчиларнинг муаммоларини ўрганиш, улардан келиб чиқибгина, ўз фаолиятини такомиллаштириш зарур экани айтилди.
18.04.2022