“Ўзбекинвест” компанияси иштирокида Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги 74-сессияси бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
27.07.2023

2023 йил 13 июнда Фавкулотда Вазиятлар Вазирлиги ва “Ўзбекинвест”  ЭИСК АЖнинг Республикада фавкулодда вазиятлар (табиий,техноген хусусиятли хамда ёнгинлар)ни олдини олиш профилактика тадбирларини ташкил этиш, жумладан ахолининг ва тадбиркорлик субъектларининг суғурта маданиятини ошириш буйича 2023-2026-йилларга мўлжалланган  хамкорликдаги амалий чора тадбирлар режаси тасдикланган.

photo_2023-07-27_16-13-36

Ушбу хужжатнинг ижросини таъминлаш максадида 26 июнь куни Фавкулотда вазиятлар Хоразм вилоят бошкармаси ва Ўзбекинвест суғурта компанияси Хоразм вилояти филиали томонидан амалий чора тадбирлар режаси тасдиқланиб,Урганч шаҳар,Кўшкўпир тумани,Хазорасп тумани,Шовот тумани бозорларида хамкорлик тадбирлари ўтказилди.

Жорий йилнинг 26 июль куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги 74-сессиясида "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ Хоразм филиали ходимлари ҳам иштирок этиб, суғурта маданияти бўйича маъруза қилди.

Унда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва "Ўзбекинвест" ЭИСК АЖнинг Республикада фавқулодда вазиятларни олдини олиш профилактика тадбирларни ташкил этиш ҳақида маълумотлар берилди.

Ушбу чора-тадбирлар режасига асосан, Урганч шаҳридаги бозор ҳудудларида суғурта маданияти бўйича тадбирларни Урганч шаҳар ҳокимлиги ва депутатлар билан ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.

photo_2023-07-27_16-13-35