“Ўзбекинвест” ходимлари компанияда ташкил этилган ISO 9001:2015 бўйича амалий семинарда иштирок этишди

Чоп этиш версияси
13.02.2024

Ходимлар малакасини узвий равишда ошириш концепцияси “Ўзбекинвест” компаниясининг доимо диққат марказида бўлиб келмоқда, чунки компаниянинг янада ривожланиши, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз вазифаларини муваффақиятли бажариши кўп жиҳатдан унинг ходимларининг касбий фазилатларига боғлиқ. Мамлакатимизда амалга оширилаётган чуқур ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш вазифаларининг долзарблиги янада ортиб бормоқда.

Жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари “Ўзбекинвест” компанияси CERT Халқаро академияси билан ҳамкорликда компания ходимлари учун янги ISO 9001:2015 стандартининг тавсиялари бўйича амалий семинар ташкил қилинди. Тренинг спикери маҳсус таклиф этилган мутахассис - CERT Академиясининг минтақавий директори Марат Хабибуллин ISO 9001:2015 стандартининг тавсиялари бўйича тақдимот ўтказди.

ISO Халқаро стандарти сертификати маҳсулот ва хизматларнинг хавфсиз, ишончли ва яхши сифатли бўлишини кафолатлашга ёрдам беради, корхоналар эса янги бозорларга чиқиш имкониятига эга бўладидар. Амалий семинар сифат бошқаруви тизими бўйича халқаро андазалар асосида ISO сертификатини олиш учун зарурий бўлган талабларни тушунтиришга қаратилди.

Семинардан муваффақиятли ўтган ходимлар ISO 9001:2015 сертификацияси кўникмаларига эгалиги ҳақида ҳалқаро сертификат билан тақдирландилар.

"Ўзбекинвест" компанияси Матбуот хизмати