Ижтимоий тармоқларда транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича ҳайдовчилар томонидан Ўзбекинвест компаниясидан олинган (ТВЭФЖМС) полисининг ҳақиқийлигига Тошкент ш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимида (ЙҲХБ) шубҳа туғилганлиги ҳақида видео тарқалган.
Мазкур ҳолат юзасидан бизнинг мижоз бўлган Музаффар Усмоновнинг видео мурожаатини ҳавола этамиз.
Бу ҳолатда қуйидагилар эътиборга молик:
Видео ёзувда кўрсатилган транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича полис ҳақиқий булиб, давлат рақами 01 942 UDA, русуми Cobalt бўлган транспорт воситасига расмийлаштирилган.
ЙҲХБ ходими ушбу полиснинг ҳақиқийлигини аниқлаш мақсадида Ўзбекинвест компаниясининг туну-кун ишловчи ахборот (колл-центр) марказига телефон қилган. Компаниянинг туну-кун ишловчи ахборот (колл-центр) маркази телефонига мурожаат этилган заҳотиёқ Ўзбекинвест компанияси ходими ЙҲХБ ходимига суғурта полисининг ҳақиқий эканлигини билдирган.
Мазкур видео жойлаштирилган @Militsiya-Uzb телеграмм каналининг Ички ишлар вазирлиги ва Йўл Ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига ва уларнинг расмий ахборот воситалари хамда каналларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.