“Ўзбекинвест” бўш иш ўринлари ярмаркаси – Job Fair 2023да иштирок этди

Чоп этиш версияси
10.04.2023

“Ўзбекинвест” 2023-йилнинг 6-7-апрел кунлари Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида ўтказилган “Job Fair 2023” бўш иш ўринлари ярмаркасида фаол иштирок этди.

Мазкур ярмарка талабаларнинг мамлакатимиздаги 120 дан ортиқ етакчи иш берувчилар, жумладан, маҳаллий ва халқаро ташкилотлар билан учрашиш майдонига айланди.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси талабалар ва битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш, Ўзбекистонда меҳнат бозорини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилмоқда.

Шу билан бирга, талабалар “Ўзбекинвест” компанияси вакиллари билан мулоқот қилиш ва тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, шунингдек, ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маълумотлар олиш имконига эга бўлдилар.