Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан бошлаб 28 апрель куни “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”, деб эълон қилинган бўлиб, шу куни 100 дан зиёд ортиқ давлатларда дунё ҳамжамиятининг иш жойларида содир бўлаётган бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларига чалинишини олдини олиш ҳамда меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтириш йўналишида бўлган тадбирлар “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖда ҳам ҳар йили ўтказилади.
25 апрель куни компания ходимларига соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш масалалари ҳамда “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган тадбир Бутунжаҳон академияси илмий экология табиат ва инсон хавфсизлиги бўйича академия аъзоси, Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича етакчи мутахассиси, тиббиёт фанлари доктори В.Н.Феофанов ва Ўзбекистон Республикаси Администрацияси ҳузуридаги тиббиёт бошқармаси 2-сонли марказий консультатив диагностика поликлиникаси тиббиёт ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Унда Компаниянинг Марказий Аппарат ва 14 та ҳудудий ходимлари учун Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунида акс этган меъёрий ҳужжатлар, қоида ва йўриқномалар билан таништириш ҳамда Компаниянинг жорий йилнинг “Йўл харитаси”да белгиланган режадаги ишларни амалга ошириш мақсадида қилинаётган ишларни яна бир бор назоратдан ўтказиш каби мавзуларда маърузалар эшиттирилди.Тадбир давомида фавқулотда вазиятларда жароҳатланганларга кўрсатиладиган 1-ёрдам усуллари кўргазмали қуроллар ёрдамида тушунтирилди.