Ўзбек тили байрами куни

Чоп этиш версияси
04.10.2022

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21-октябрдаги 5850-сонли “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқейини тубдан ошириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2020-йил 10 апрелдаги 135-сонли “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида“ги Қарорида акс этган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Компания тузилмаларида “Ўзбек тили байрами куни”ни кенг нишонлаш мақсадида бугун, 4 октябрь куни Бош Компания ва ҳудудий тузилмалар ходимлари учун, Zoom электрон дастуридан фойдаланган ҳолда, “Давлат тилининг ривожланиши- муаммо ва ечимлар” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унга асосий маърузачи этиб Тошкент молия институтининг адабий маслаҳатчиси, публицист - ёзувчи Нуриддин Очилов таклиф этилди.Унда ўзбек тилининг нуфузи, лотин алифбосига ўтишда учраётган муаммолар, ўзбек тилини ривожлантиришда зарур бўлган омиллардан фойдаланиш ҳақида сўз борди.

photo_2022-10-04_18-58-54 photo_2022-10-04_18-58-48