Бугун "Туркистон саройи" консерт залида милли ўзлигимиз фахри бўлмиш 21октабр-Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унга Президент администрасияси, Вазирлар Маҳкамаси, шаҳар ҳокимлиги, турли ташкилотлар маслаҳатчилари, муаллим- устозлар, Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси, Маънавий-маърифий маданият маркази вакиллари, маданият ва санъат ходимлари таклиф етилган. Тадбир давлат мадҳиясидан сўнг, Ўзбекистон Республикас Презиидентининг байрам табриги билан бошланди.Уни Президентининг ижодий ишлар бўйича давлат маслаҳатчиси Хайриддин Силтонов ўқиб ешиттирди.Сўнгра байрамга бағишланган консерт тантанали тадбирни давом еттирди.Консерт оралиғида турли чет еллик маданият намояндаларининг байрам табриклари янгради ҳамда Ўзбек тилини ривожлантиришга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган қатор ижодкорлар, ёзувчилар, журналистлар, олимлар, маслаҳатчилар қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.
24.10.2022