LTAB билан ҳамкорликда ташкил этилган малака ошириш

Чоп этиш версияси
11.05.2022

Латвия Транспорт воситалари Суғурталовчиларининг бюроси- LTAB билан ҳамкорликда ташкил этилган малака ошириш курсларининг дастури асосида "Ўзбекинвест" СК нинг бир гуруҳ ходимлари- Суғурта даъволарини кўриб чиқиш департаменти бош менежери О.О.Муродов, Суғуртада ахборот технологиялари департаменти бош менежери И.Ш.Галимов, “Ўзбекинвест Ассистанс” МЧЖ директори А.М.Махмудовлар шу кунларда Ўзбекистонда янги тадбиқ этилган суғурта хизмати - "Европротокол" мавзусидаги ўқув машғулотларида иштирок этмоқдалар. Унда хизмат кўрсатиш турлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келгандан сўнг суғурта тўловларини тўлаш услуби, ушбу йўналишда Латвия тажрибаси ва янгиликлар ҳақида маълумотлар берилмоқда.