Бугун “Ўзбекинвест” компанияси ходимлари учун "Директорлар ва раҳбар ходимлар жавобгарлиги суғуртаси,хориж тажрибаси ҳақида" мавзусида вебинар бўлиб ўтди. Вебинарда AON Central and Eastern Europe a.s. ижрочи директори Мария Богатырева тақдимот қилди.
Директорлар ва раҳбар ходимлар жавобгарлиги суғуртаси - бу раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг компания эгалари, унинг акциядорлари ва учинчи шахслар олдидаги зарарни қоплаш бўйича даъволар учун жавобгарлик суғуртаси. Бунда суғурта компанияси нафақат нотўғри бошқарув қарорлари туфайли етказилган зарарларни, балки тегишли харажатларни ҳам қоплайди.
Тренинг иштирокчилари ушбу мавзу бўйича илғор хорижий амалиётни ўрганиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.