“Ўзбекинвест” компанияси “Lloyd’s of London”га аъзо бўлиш жараёнини бошлади

Чоп этиш версияси
12.06.2024

2024-йил июнь ойида “Ўзбекинвест” компанияси делегациясининг Лондонга ташрифи давомида “Lloyd’s of London” вакиллари билан музокаралар ўтказилиб, ушбу музокараларда “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг “Lloyd’s of London” бирлашмасига аъзо бўлиш жараёнини бошлаш бўйича келишувга эришилди.

“Lloyd’s of London” 1688 йилда ташкил этилган бўлиб, жаҳон тижорат суғуртаси ва қайта суғурта бозорининг 20 фоизини қоплайди, 2023 йил якуни бўйича ялпи мукофотлари 66,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

“Lloyd’s of London” Лондон шаҳрида жойлашган бўлса-да, у турли мамлакатлар ва минтақаларда суғурта маҳсулотлари ва хизматларини кўрсатиш орқали глобал миқёсда фаолият олиб боради. “Lloyd’s of London” бирлашмаси 80 дан ортиқ синдикатларни ўз ичига олган ҳолда дунёнинг 300 дан ортиқ етакчи суғурта компанияларини бирлаштирган бўлиб, уларга 200 дан ортиқ махсус сертификатга эга бўлган суғурта ва қайта суғурталаш брокерлари хизмат кўрсатади.

“Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг “Lloyd’s of London” га қўшилиши глобал суғурта бозоридаги “олий лига”сига Ўзбекистон суғурта бозорининг интеграциясида муҳим босқич бўлади.

Kun.uz