"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖ томонидан "Маҳаллабай" дастури асосида эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Шулар қаторида вилоят хокимликларига ташриф буюриб, туманларининг маҳалларида аҳолининг банд бўлмаган қатламини иш билан таъминлаш мақсадида Е- AGENT йўналиши бўйича жойларда тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Компаниянинг Бош менежери Ирода Арифходжаева ва катта менежери Самидулло Маҳмудов Андижон шаҳри туманларида очилган автосуғурта пунктларида фаолият юритаётган тадбиркорлар Исломбек Мирзаев ва Қулматов каби суғурта агентлари билан учрашиб, бирма- бир суҳбат қурдилар, тарғибот - ташвиқотда учраши мумкин бўлган хатоликларни олдини олиш, шахслараро муносабатларнинг ижобий натижаларга олиб келишига омил бўлувчи услублар хақида сўзлаб бердилар. Суғурта полисларни сотиб олишда енгиллик яратувчи мобил қурилманинг имкониятлари билан яқиндан таништирдилар. Ташкилий ишлар бўйича алоҳида маслаҳатлар берилди.
31.05.2022