"Ўзбекинвест" СК си ходимларидан Суғуртанинг чакана савдо департаменти Бош менежери Ирода Арифходжаева ва "маҳаллабай"дастури бўйича мутахассис Самидулло Маҳмудовлар Вазирлар Маҳкамасининг 152- сонли "Маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташабуссларини янада қўллаб қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш борасида жойларга чиққан ҳолда қатор ишларни амалга оширмоқдалар ва тарғибот- ташвиқот ишлари, албатта, ўз самарасини бермоқда. Жумладан, Қарши тумани Батош қишлоғи фуқароси- тадбиркор Муҳаббат Мадиева 50 000 000 сўмлик суғурта полисига эга бўлди. Айни дамда "Баракали дўкон" суғурта полисини сотиб олиш истагини билдирди. Шунингдек, Ғузор тумани Қоратикон қишлоғи фуқароси Рамазон Юлдашев монтёр бўлиб ишласа-да қўшимча даромадга қизиқиб, асосий ишдан бўш вақтда пул топиш имконини берадиган Е-AGENT касбини эгаллашга аҳд қилди
14.04.2022