Вазирлар Маҳкамасининг 152- сонли "Маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташабуссларини янада қўллаб қувватлаш чора -тадбирлари тўғрисида"ги Қарор ижросини таъминлаш борасида "Ўзбекинвест"СК нинг вакиллари - Чакана савдо бизнеси ва электрон суғурта бизнесини ривожлантириш Департаменти Бош менежери Ирода Арифходжаева ва "Маҳаллабай" тизимини ривожлантириш бўйича менежер Самидулло Маҳмудовларнинг навбатдаги сайёр хизмат сафари
Жиззах туманида бўлиб, улар иштирокида Жамиятнинг филиал ходимлари ва маҳалла фаоллари учун "Е-полис-давр талаби!"мавзуидаги амалий семинар- тренинг ўтказилди.Унда Е -полиснинг моҳияти, ишлаш тизими,замонавийлиги ва қулайлиги билан маҳалла аҳолисини яқиндан таништириш услублари хақида сўз борди.Семинар мабойнида Е-полисни электрон расмийлаштиришнинг амалий машқи ҳам бўлиб ўтди ва иштирокчилар ўз мисолларида Е - полисга эга бўлдилар.
16.04.2022