Маҳаллабай

Чоп этиш версияси
18.04.2022

Вазирлар Маҳкамасининг 152- сонли "Маҳаллабай" ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш ва аҳолининг тадбиркорлик ташабуссларини янада қўллаб қувватлаш чора -тадбирлари тўғрисида"ги Қарор ижросини таъминлаш борасида "Ўзбекинвест"СК нинг вакиллари - Чакана савдо бизнеси ва электрон суғурта бизнесини ривожлантириш Департаменти Бош менежери Ирода Арифходжаева ва "Маҳаллабай" тизимини ривожлантириш бўйича менежер Самидулло Маҳмудовларнинг навбатдаги сайёр хизмат сафари бўйича Нукус шаҳрига ташриф буюриб, ҳоким ўринбосарлари билан ҳамкорликни йўлга қўйдилар. Маҳаллий аҳоли орасида суғурта фаолиятидаги янгиликлар, суғурта маҳсулотларининг турлари, таклиф этилаётган суғурта ҳимоясининг ижобий томони ҳақида батафсил тушунча беришда ва ҳужжатларни расмийлаштиришдаги риоя этиладиган талаблар ҳамда "Маҳаллабай" дастури бўйича босқичма- босқич амалга оширилиши лозим бўлган режалар ҳақида келишиб олинди.