18.04.2022
"Маҳаллабай" дастури бўйича режадаги ишларни босқичма- босқич амалга оширилишининг самарасини суғурта ҳодисаси оқибатида суғурта қопламасини олган фуқароларнинг кайфиятидан билиш мумкин. Жумладан, Эллик қалъа тумани Қирққиз Обод фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Баҳтиёржон Садуллаев атиги 35 минг сўмга уй-жойини суғурта қилдирган эди. Суғурта ҳодисаси оқибатида кўрилган зиён "Ўзбекинвест" СК томонидан 20 млн.сўм миқдорида қопланди. Бу воқеага гувоҳ бўлган қўшни хонадон соҳибаси Зайнаб опа ўзининг уй жойини шу ернинг ўзида суғурта қилдирди.
"Ўзбекинвест" СК нинг "Маҳаллабай" тизими бўйича режалаштирган ишлари жойларга чиққан ҳолда давом эттирилади.