Тошкент Молия Институтининг "Ўзбекинвест" билан ҳамкорлик Меморандуми асосида режалаштирилган ишлар доирасида бугун, 21.04.22й куни Компаниянинг "Маҳаллабай" тизими бўйича менежери Самидулло Маҳмудов ва Тошкент шаҳар филиали ходими иштирокида институтнинг суғурта ва банк иши факультетининг 3- курс талабалари учун амалий машғулот бўлиб ўтди. Амалий машғулот мабойнида талабалар Компаниянинг Е- AGENT учун яратилган мобил иловасидан фойдаланишни ва унинг имкониятлари билан яқиндан танишдилар. Дарс мабойнида суғуртанинг тарихи, унинг ривожи ва суғурта агенти касбининг ютуғи ҳамда суғурта маҳсулотлатининг сотилишида учрайдиган муаммолари ҳақида сўз борди. Амалий машғулотнинг самарасида бир нечта талабалар суғурта агенти бўлиб ишлаш истагини билдирдилар.
22.04.2022