"Ўзбекинвест" ЭИСК нинг жорий йилга мўлжалланган "Йўл харитаси" га асосан "Маҳаллабай"дастури бўйича иш олиб бораётган сайёр гуруҳ ходимлари Тошкент вилояти Қибрай туманига ташриф буюришди. Ҳудудга қарашли Ёнғинга қарши кураш бўлими ҳамда меҳнат ва бандлик тизими ходимлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Тақдим этилган маълумотлар бўйича, 2021 йилда маҳаллий аҳолининг 80 га яқин хонадон эгалари ёнғиндан азият чекканлар. "Ўзбекинвест" суғурта компаниясининг "Маҳаллабай" дастури бўйича менежери Самидулло Маҳмудов билан бўлиб ўтган суҳбат мабойнида ана шундай нохуш ҳолатларда хонадон эгаларига ҳам амалий, ҳам молиявий ёрдамни таъминловчи "Ўзбекинвест" СКи томонидан таклиф этилаётган суғурта маҳсулотларининг аҳамияти ва моҳияти хақида сўз борди. Аҳоли орасида суғурта соҳасига оид билимларини ошириш, тарғибот- ташвиқот ишларини олиб бориш, ишсиз аҳолининг бандлигини таъминлаш борасида келгусидаги ҳамкорлик вазифалари белгилаб олинди.

07.05.2022