“Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ нинг ҳудудий филиалларида "Маҳаллабай" дастури доирасидаги сайёр учрашувлар давом этмоқда. Улардан бири Компаниянинг Чакана суғурта бизнеси ва электрон суғурта турларини ривожлантириш департаменти ходимлари И. Арифходжаева, С.Махмудов ва Ш.Рахмоновлар иштирокида Сурхондарё вилояти филиалида бўлиб ўтди. Тадбир мабойнида Е-AGENT нинг вазифалари, имконияти, е-полис сотишдаги услубий ёндошиш, унинг ютуқлари ва
" маҳаллабай " ишлаш дастури билан яқиндан таништирилди, назарий билимлар амалий машғулотлар билан мустаҳкамланди.
Компания ходимлари, сайёр учрашувнинг иккинчи ярмида, Сурхондарё вилоятининг ZIF TEKSTIL МЧЖ тикув фабрикасига ташриф буюриб, унинг 1.5 минг нафардан зиёд меҳнат жамоаси билан очиқ мулоқот ўтказдилар. Унда фабрика ишчи-ходимларининг суғурта маданиятини оширишга йўналтирилган суғурта ҳимоясининг мазмун- моҳияти хақида сўз борди.