"Ўзбекинвест" ЭИСК АЖнинг жорий йилга мўлжалланган "Йўл харитаси" асосида "Маҳаллабай" иш юритиш бўйича талайгина ишлар режалаштирилган. Шулар қаторида Компаниянинг ҳудудий филиаллар ходимлари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда иш юритишларидир.
Мақсад эса аниқ: "Ўзбекинвест" СК нинг суғурта маҳсулотлари ва хизматлари хақида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва аҳоли орасида суғурта соҳасидаги билимларини янада кенгайтиришдир.
Бугун 19.05.22 й.куни компания ходимлари Ургенч Давлат Университетида талабалар билан учрашув ўтказдилар.
"Маридак" маҳалла фаоллари, ёшлар етакчиси, блогерлар иштирокидаги тадбирда суғурта бозорида етакчи бўлган "Ўзбекинвест" компаниясининг тақдимоти, таклиф этилаётган суғурта полисларининг ижобий томонлари, уни расмийлаштиришдаги янгиликлар, ёзги мавсумга режалаштирилган акциялар хақида сўз борди. Тадбир давомида талабаларни қизиқтирган саволларга тадбир иштирокчилари тўла- тўкис жавоб бердилар.