Жорий йил 21.05 куни пойтахтимизнинг "Hyatt Regency Tashkent"
меҳмонхонасида "Макон" Маркетинг Форум- 2022" IV халқаро бизнес анжумани бўлиб ўтди. Анъанавий тадбир Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши кураш қўмитаси (ACRU) ва Ўзбекистон Маркетинг Ассосацияси (marketing.uz) ҳамкорлигида ташкил этилди. "Стратегия- бизнес ривожи" шиори остида ўтказилган анжуманда 220 дан зиёд ташкилотлар ва 300 дан ортиқ маҳаллий маркетологлар ҳамда Италия, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон каби давлатлардан спикерлар иштирок этдилар. Халқаро анжумандан кўзланган мақсад- юртимиз бозорида ўз маҳсулоти ва хизматини таклиф этаётган ташкилот ва компанияларнинг ўтган давр фаолиятига баҳо бериш ҳамда маркетинг йўналишидаги янги, замонавий услуб, хорижий билим ва тажрибалар билан бўлишиш ҳамда дастур асосини ташкил этган ва 25 та номинациялар асосида аниқланган "Yil brendi" мукофотининг ғолибини эълон қилишдир.
23.05.2022