Малака ошириш

Чоп этиш версияси
04.10.2022

photo_2022-10-04_18-40-21 photo_2022-10-04_18-40-16

«Ўзбекинвест»нинг "Суғурта мактаби" томонидан Компания ходимлари ва суғурта агентлари малакаларини тизимли равишда ошириб бориш дастури асосида семинар-тренинглар ва вебинарлар ташкил этиб борилмоқда. Жумладан, бугун, 04.10.22 й куни, Компания ҳудудий филиалларида суғурта даъволарини кўриб чиқишга маъсул ходимларнинг касб малакаларини ошириш ҳамда суғурта даъволарини кўриб чиқиш фаолиятини янада такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида Бош компания биносида 3 кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади.
Бугунги ўқув машғулоти суғурта даъволарини ҳал этишнинг умумий тартиби, суғурта даъволари кўриб чиқиш жараёнида кўп учрайдиган хатолар ва уларни бартараф этиш йўллари хақида сўз борди. Хусусан, ҳарбий хизматчиларни суғурталаш ва мулкни суғурталаш бўйича даъво ишларини ҳал этишда зарур бўлган амалий маслаҳатлар берилди.