Халқаро қайта суғурталаш тажрибаси “Ўзбекинвест” СК фаолиятида

Чоп этиш версияси
31.10.2022

Бугун, жорий йил 31 октябрь куни “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖ нинг “Суғурта академияси” томонидан Компания ходимлари учун “Қайта суғурта: оптимал шароитларни яратувчи услублар” мавзуидаги семинар тренинг бўлиб ўтди. Унда Компаниянинг ҳудудий филиаллари таркибий тузилмалари ходимлари ҳам ZOOM иловасидан фойдаланган ҳолда иштирок этдилар. Ўқув машғулотига асосий маърузачи этиб, Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Россия актуарлари Гилдияси бошқарув раиси, “Сбербанк страхование” СК нинг Бош директори ўринбосари, халқаро актуарийлар ассосациясининг “Евроосиё ва Яқин Шарқ мамлакатларида актуар фаолияти” қўмитаси раиси Владимир Викторович Новиков таклиф этилди.