Жорий йилнинг 30-июль куни “Ўзбекинвест” ЭИСК АЖда коррупцияни олдини олиш, қонун бузилишлари, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш мақсадида « Манфаатлар тўқнашувини олдини олиш» мавзусида Бош компания ходимлари ҳамда ҳудудий филиалларининг ходимлари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Семинарни “Ўзбекинвест” АЖ Бош директорининг биринчи ўринбосари Р. Халиков очиб бериб, компанияда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида қисқача тўхталиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сонли Қарори қабул қилинганлиги ва мазкур Қарор билан барча давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятини йўлга қўйиш белгиланганлигини таъкидланди.
Жумладан, “Ўзбекинвест” АЖ марказий аппаратида Коррупцияга қарши ички назорат ва хавфсизликни таъминлаш департаменти қайтадан ташкил этилганлиги ҳамда ушбу департамент томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда муайян ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.
Тадбирда сўзга чиқган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бош инспектори Сардор Маманов томонидан компания ходимларига Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 июнь санасида қабул қилинган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ҳақида батафсил маълумот берилди.