“Ўзбекинвест” компаниясида Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига бағишланган семинар-йиғилиш бўлиб ўтди

Чоп этиш версияси
25.04.2024

Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрель – Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.

Ўзбекистонда ҳам иш жойида жароҳатланиш ҳамда касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазасини ташкил қилиш масалалари юзасидан тадбирлар ўтказилмоқда.

2024-йил 24-апрель куни “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ томонидан “Бутун жаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг қабул қилиниши ҳамда “Хавфсизлик, саломатлик ва келажакдаги меҳнат” мавзусида семинар  ташкил этилди.

Ушбу семинарда таклиф этилган иштирокчилар - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги тиббиёт бош бошқармаси 2-сонли марказий консультатив диагностика поликлиникаси врачи, тиббиёт фанлари доктори А.Алимова, Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчиси “Mehnat training” МЧЖ директори ҳамда “Ўзбекинвест” компаниясининг ходимлари қатнашдилар.

Семинарга таклиф этилган мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10-мартда "Мехнатни мухофаза килиш тугрисида"ги конун янги таҳрирда кабул килинганлиги, Қонун ижросини таминлаш максадидаолиб борилаётган ишлар, амалга оширилши лозим булган тадбирлар тўғрисида ҳамда бахтсиз ходиса руй берганда шифокор келгунга кадар биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш буйича маълумот берилди.