“Ўзбекинвест” компанияси #MenDonorman акциясида иштирок этди!

Чоп этиш версияси
07.10.2025

Жамият фаровонлиги ва инсон ҳаётини сақлаб қолиш йўлида ҳисса қўшиш  “Ўзбекинвест” компаниясининг энг муҳим қадриятларидан биридир.
Шу мақсадда компаниянинг ходимлари #MenDonorman акцияси доирасида қон топшириб, ўзининг эзгулик, меҳр-оқибат ва бирдамликка содиқлигини намоён этдилар.
Биз ҳар бир томчи қон  инсон ҳаётини сақлаб қолиш имконияти эканини чуқур ҳис қиламиз.
Ушбу хайрли ташаббус орқали “Ўзбекинвест” жамоаси соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, ижтимоий масъулиятни ошириш ва жамиятда инсонпарварлик ғояларини кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Эзгулик  энг юксак қадрият!
Биргаликда яхшилик қилиш  бу бизнинг энг катта ютуғимиз!