“Ўзбекинвест” Экспорт Импорт Суғурта Компанияси” АЖ томонидан юртимиз аҳолисига тақдим этаётган 200 дан ортиқ суғурта турлари мавжуд бўлиб, уларнинг барчаси кенг кўламли хизматларни кўрсатиш мақсадида жорий этилган.Шу кунларда суғурта маҳсулотларидан яна бир янгиси - “Газ ҳисоблагичларини суғурта қилиш” тури тадбиқ этилмоқда.
Ушбу суғурта маҳсулоти шартномаси суғуртага олинаётган газ ҳисоблагичини, у ўрнатилган жойни ва техник ҳужжатларни (ҳисоблагич паспорти ёки сертификатлар) кўриб чиқилиши асосида тузилади ва суғурта шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси руй берса, яъни суғурта даврида суғурталанган газ ҳисоблагичи ёниб кетса, портласа,шикастланса ёки нобуд бўлса, газ ҳисоблагичининг суғурта шартномаси тузиш пайтидаги қийматига тенг равишдаги суғурта қопламаси белгиланади ва тўланади.
Бунинг учун суғурта ҳодисаси содир бўлганда Суғурталанувчи баъзи зарурий чораларни кўриши керак бўлади, булар:
а) Суғурталовчи ёки унинг ваколатли вакилини уч кундан кечиктирмасдан барча мумкин бўлган усуллар билан (телефон, факс, телеграф ва бошқалар) хабардор қилиш ва 5 банк кунидан кечиктирмасдан воқеанинг батафсил тафсилотлари кўрсатилган ҳолда белгиланган шаклдаги ёзма аризани тақдим этиш;
б) зарарланган газ ҳисоблагичини кўриб чиқиш учун тақдим этиш, агар Суғурталовчи вакили текшириш учун бора олмаганда, 10 кун муддатда ўзига қулай бўлган тарзда газ ҳисоблагичининг фотосурати ёки видео тасвирини Суғурталовчига тақдим этиш;
в) суғурта қопламасини тўлаб бериш бўйича ариза, суғурта полисининг асл нусҳаси ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (газ ҳисоблагичининг идентификация ҳужжатлари ва паспорт) тақдим этилади.
Суғурта қопламаси миқдори ва тўлаш тартиби.
Суғурта ҳодисаси содир бўлганда суғурта қопламаси газ ҳисоблагичининг суғурта шартномасини тузиш пайтидаги қийматига тенг равишда ва суғурта ҳодисаси тўғрисидаги Далолатнома имзоланганидан сўнг 5 кун ичида тўланади.
28.04.2022