"Ўзбекинвест" экспорт-импорт суғурта компанияси энг фаол ходимларни муносиб тақдирлади

Чоп этиш версияси
04.05.2023

Ўзбекинвест 2022 йил якунлари бўйича компаниянинг ҳудудий филиалларида фаол ишлаган  ходимларни рағбатлантириш мақсадида доимий ўтказиб келинаётган “Энг яхши ҳудудий филиал”, “Энг яхши бўлим”, “Энг яхши андеррайтер” , “Энг яхши суғурта агенти” ҳамда “Ходимлар билан ишлаш бўйича энг яхши ходим” танловлари ғолибларини эътироф етди.

Танловнинг мақсади 2022 йил якунлари бўйича энг юқори кўрсаткичларга эришган ходимларни аниқлаб уларни муносиб тақдирлашдан иборат еди. Жорий йилнинг 2-3 май кунлари Фарғона водийсининг Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди .

2022 йил якунлари бўйича Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари филиалларидаги “Йилнинг энг яхши андеррайтери” танлови бўйича ғолиблари:

Хамдамов Файзулло Неъматуллаевич (Aндижон вилояти);

photo_2023-05-04_09-33-16

Каланова Камола Джамалитдиновна (Фарғона вилояти);

 photo_2023-05-04_09-59-28

Джуманов Мурод Шукуржонович (Наманган вилояти).

2022 йил якунлари бўйича Aндижон вилояти филиалидаги “Йилнинг энг яхши суғурта агенти” танлови бўйича ғолиблари:

Содикова Гулноза Марибжон қизи (Aндижон вилояти).

 photo_2023-05-04_09-33-33

Компания раҳбарияти ҳудудий филиалларда фаолият юритувчи мутахассисларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, компания хизматларини Ўзбекистонда кенг миқёсда ишлатилиши ҳамда мижозларни мамнун қилишда давом этишларида қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

 photo_2023-05-04_10-06-09