"Ўзбекинвест" экспорт-импорт суғурта компанияси энг фаол ходимларни муносиб тақдирлади

Чоп этиш версияси
15.05.2024

"Ўзбекинвест" экспорт-импорт суғурта компанияси 2023-йил якунлари бўйича энг юқори натижаларни кўрсатган ходимларга миннатдорлик билдириш мақсадида мукофотлаш маросимини ўтказди.

Бир неча йиллар давом этаётган анъана доирасида "Ўзбекинвест" компанияси 2023 йилда энг яхши натижаларни кўрсатган компания ходимларининг меҳнатсеварлиги ва профессионаллигини рағбатлантиришга қаратилган навбатдаги мукофотлаш маросимларини ўтказди. Бу йил "Йилнинг энг яхши ҳудудий филиали", "Йилнинг энг яхши суғурта бўлими", "Йилнинг энг яхши андеррайтери", "Йилнинг энг яхши суғурта даъволарини кўриб чиқувчи масъул ходим" ва "Ходимлар билан ишлаш бўйича маъсул ходим" каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди.

2023 йилги номинациялар бўйича ғолиблар: 

  • "Йилнинг энг яхши ҳудудий филиали" - Тошкент шаҳри. 
  • "Йилнинг энг яхши суғурта бўлими" - Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, Наманган вилояти Наманган тумани, шунингдек Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги суғурта бўлимлари.
  • "Йилнинг энг яхши андеррайтери" - Жуманиязова Гауҳар Сабуровна, Ваҳобов Дилшодбек Асқарович, Пўлатов Самандар Бегмуротович, Султонов Асатулла Анорбоевич, Султонов Акмал Мустафхонович, Қаҳҳоров Бектош, Косимов Муҳриддин Лутфиддинович, Амонов Зойир Саидакбар ўғли, Тангирқулов Шерзод Эгамбердиевич, Тошпулатов Фарҳод Эргаш ўғли, Кашенова Динара Марат қизи, Махкамов Эркин Равшанович, Сабиров Атаназар Атажанович, Зупаров Азиз Жохонгирович.
  • "Йилнинг энг яхши суғурта даъволарини кўриб чиқувчи масъул ходим" - Ҳакимов Ҳакимжон Абдуҳамитович, Нусурова Дилдора.
  • "Ходимлар билан ишлаш бўйича масъул ходим" - Зарипова Саломат.

Ушбу тантанали тадбирлар жорий йилнинг 14-15 май кунлари бўлиб ўтди ва ҳудудий филиалларнинг "Ўзбекинвест" фаолиятидаги аҳамиятини таъкидлашга имкон берди.