«Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси тизимида аҳоли билан мулоқот самарадорлигини таъминлаш, компания фаолияти ва суғурта хизматлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш ҳамда мамлакатимизда суғурта маданиятини ошириш мақсадида ҳар бир мижоз мурожаати билан ишлаш тизими йўлга қўйилган.
Агар рақамларга мурожаат қилинса, жорий йилнинг ўтган 1-чораги давомида аҳолидан 5 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 2 таси қаноатлантирилган ва 3 таси бўйича тегишли тушунтиришлар берилган.
Шунингдек, компаниянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти филиалларида фуқаролар билан ишлаш юзасидан семинарлар ташкил этилган.
Таъкидлаш керакки, компания тизимида бош директор виртуал қабулхонаси, ишонч телефон, туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати, веб-сайтда «Мурожаатларни кўриб чиқиш», «Савол-жавоб» каби рукнларнинг мавжудлиги аҳоли билан ишлаш борасида ўз самарасини бермоқда.
«Ўзбекинвест» ЭИМСК Ахборот хизмати