Янги йил хайрия

Чоп этиш версияси
27.12.2022

"Ўзбекинвест" ЕИСК AЖ томонидан байрам олди хайрия тадбирларини давом еттирмоқда. Шулардан бири бугун, 27 декабр куни, Республика онкология марказида ўтказилди. Тиббий муолажалардан чарчаган болажонлар юзларидаги ним табассум, онажонларнинг миннатдорчиликлари Компания ўз олдига қўйган мақсадига етганидан далолатдир.