2020 йилда «Ўзбекинвест» компанияси эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги ташкилотларни суғурталаш ҳажмини 9 баравар оширди

Чоп этиш версияси
04.03.2021

Жаҳон иқтисодиёти учун мураккаб бўлган 2020 йилда, пандемия ва карантин чоралари билан боғлиқ салбий тенденцияларга қарамай, «Ўзбекинвест» компанияси томонидан еркин индустриал иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида суғурта фаолиятининг жадал ривожланишини ва бизнесни суғурталаш соҳасида йиғилган суғурта мукофотлар ҳажмини 2019-йилга нисбатан 9 баравар ошириб, 7,2 млрд сўм суғурта мукофотларини йиғилишини таъминлади.

«Ўзбекинвест» компанияси томонидан 2020-йил давомида ЭИИЗ ва КСЗ субектлари фаолиятида рўй берган 5 та суғурта ҳодисаси бўйича 1,9 млрд сўм суғурта товонларини тўлаб берди.

2021 йилда «Ўзбекинвест» эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналардаги ташкилотлар билан фаол ишларни давом этишни, шу билан бирга уларнинг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқган ҳолда янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқишни, экспортчилар учун комплекс суғурта хизматларини кўрсатишни режалаштирган.

«Ўзбекинвест» ЭИСК АЖ Матбуот хизмати