Қашқадарё филиали ходимлари учун семинар

Чоп этиш версияси
12.04.2022

"Суғурта бозорини рақамлаштириш ва ва ҳаёт суғуртаси соҳасини ривожлантириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5265 сонли Қарорининг ижросини амалга ошириш мақсадида жорий йил 11.04.22 й. куни "Ўзбекинвест" СК нинг Марказий аппарат вакилларидан Суғуртанинг чакана савдо Департаменти Бош менежери Ирода Арифходжаева ва "Маҳаллабай"ишлаш бўйича мутахассис Самидулло Маҳмудов иштирокида Компаниянинг Қашқадарё филиали ходимлари учун е- полисларни сотиш ва "Маҳаллабай" дастури асосидаги ишларни ҳудудда ташкил этиш борасида амалий мулоқот бўлиб ўтди.Унда е- полиснинг бошқа полислардан фарқи, уни расмийлаштириш учун зарур бўлган ҳужжатлар, қулайлик томонлари, эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар хақида тўлиқ ва мукаммал тушунтириб берилди.