Ёнғиндан суғурталаш - тадбиркор учун зарур

Чоп этиш версияси
31.03.2022

Ёнғин - тасодифий ёки ўз-ўзидан келиб чиқадиган кимёвий жараён эмас, балки табиатдаги турли кутилмаган ҳодисалар ёки инсонларнинг эҳтиётсизлиги натижасида юзага келадиган бахтсиз воқеадир. Ана шу бахтсизликнинг олдини олиш эса ҳар бир фуқаронинг ва корхона ва ташкилотлардаги раҳбар ва ходимларнинг ўз қўлида эканлигини унутмасликлари зарур.
Жаҳон ёнғин статистикаси ташкилоти (CTIF) нинг маълумотларига кўра, дунёда ҳар йили ўртача 9 млн.тага яқин ёнғин юз бериб, оқибатда 90 минг одам ҳалок бўлмоқда. Агар ўртача олиб қарайдиган бўлсак, соатига 1000 та (дақиқасига 17 та) ёнғин содир бўлиб, соатига 10 нафар инсон ҳаётдан кўз юммоқда.
Республикамиздаги ёнғинлар билан боғлиқ вазият таҳлил қилинса, 1 кунда ўртача 38 та ёнғин юз бераётганлигини, ҳар 2 кунда ўртача 1 нафар инсон ҳаётдан кўз юмаётганлигини, 2 кунда 3 киши тан жароҳати олаётганлигининг гувоҳи бўлишимиз мумкин. Ёнғинлар оқибатида келтирилаётган зарар эса 1 кунда ўртача 106 млн. сўмни ташкил этмоқда.