Ёнғиндан суғурталаш - тадбиркор учун зарур (2 - қисм)

Чоп этиш версияси
31.03.2022

Аксарият ҳолларда ёнғинлар оқибатида ҳосил бўлаётган моддий зарарларни қоплаш давлат маблағлари ҳисобидан, корхона ва ташкилотлар ҳисобидан, тадбиркорлик субъектлари ҳисобидан ва аҳоли ҳисобидан амалга оширилмоқда.
Бозор иқтисодиёти шароитида ёнғинлар натижасида кутилмаганда юзага келган зарарларни қоплаш кўп ҳолларда тадбиркорлик субъектлари ёки аҳолининг моддий жиҳатдан қийин аҳволга тушиб қолишига сабаб бўлмоқда. Шу туфайли бундай моддий зарарларни қоплаш масалаларига ўзгача ёндашиш бугунги кун талаби ҳисобланади. Бунда суғурта ташкилотлари томонидан таклиф этилаётган хизматлардан фойдаланиши муҳим аҳамият касб этади.Суғурталаш нафақат етказилган зарарни қоплашни, балки ёнғин ҳолатларининг олдини олиш тизимининг самарали механизмини йўлга қўйиш имконини беради.