Ўзбекинвест суғурта компанияси Ўзбекистон суғурта компаниялари орасида 2020-йил Бренди номинациясида ғолиб деб таънланди, ҳамда, "Суғурта бозори етакчиси" махсус мукофотига сазовор бўлди.
Жорий йилнинг 16 апрелдан 14 майига қадар мамлакатимиз аҳолиси Ўзбекистон Маркетинг Ассоциацияси (ЎзМА) томонидан уюштирилган танловда 24 соҳада фаолият юритаётган компаниялар орасида 2020 йилнинг Брендини танлашди. Бу йил истеъмолчилар танлов тарихида биринчи марта суғурта хизматлари, сервиси ва маркетинг фаолияти билан ажрлаган энг яхши суғурта компанияси учун овоз бериш имкониятига ега бўлишди
Танлов якунларига кўра, овоз берувчиларнинг аксарияти суғурта компаниялари орасида Ўзбекинвестни Йил Бренди деб танладилар. Бу мукофот ўз навбатида компаниянинг Ўзбекистон суғурта бозорининг нафақат молиявий натижалар, балки аҳоли орасида машҳурлик ва кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифати бўйича етакчиси эканлигини исботлади.
Шу билан бирга, республика маркетинг ва суғурта соҳасини ривожлантиришга, шунингдек, Ўзбекистон маркетинг ассоциацияси билан узоқ муддатли ҳамкорликка қўшган катта ҳиссаси учун, Ўзбекинвест "2020 йил Ўзбекистон суғурта бозорининг етакчиси" мукофотига сазовор бўлди.
Ўзбекинвест жамоаси барча мижозлари ва ҳамкорларига "Йил Бренди" танловида билдирилган ишонч ва қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдиради.
Компания веб-сайти: insurance.uz
Ўзбекинвест ижтимоий тармоқларда:
Facebook: fb.com/Uzbekinvest
Instagram: @uzbekinvest
Telegram: t.me/uzbekinvestnic
Youtube: O'zbekinvest
Yandex.Musiqa: “Sug’urtada duv-duv gap”