Декабр ойида мижозларимизга 3.8 миллиард сўмдан ортиқ суғурта товонларини тўлаб берилди!
Декабр ойида байрам кунларига қарамай, "Ўзбекинвест" жамоаси иш фаолиятини тўхтатмади ва шу даврда 776 нафар мижозларга суғурта товонлари тўлаб берилди. Коронавирус COVID-19 вирусли касаллигига чалинган мижозларимизга 2.3 миллиард сўмдан ошиқ, автомобиллари йўл-транспорт ҳодисаси ёки бошқа вазиятларда зарарланган мижозларимизга еса 119.2 миллион сўм, бахтсиз ҳодисалар рўй бергани сабабли жабрланган юртдошларимизга бўлса 424.1 миллион сўмдан ортиқ суғурта товонлари тўлаб берилди.
"Ўзбекинвест" доимо ўз мижозлари олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида ва тўллиқ бажаришни асосий мақсад қилиб қўйган. Агар Сизда суғурта ҳодисаси рўй берган бўлса ва қандай қилиб суғурта товонларини олиш ҳақида саволларингиз бўлса, туну-кун ишловчи қўнғироқлар марказига мурожаат қилинг: 71 207 60 00
Суғурта хизматлари онлайн: insurance.uz