“Ўзбекинвест” компаниясининг Бухоро вилоятидаги филиалида энг фаол ходимлар тақдирланди

Чоп этиш версияси
05.05.2023

Йил якунида энг яхши натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш мақсадида “Ўзбекинвест” компанияси томонидан “Энг яхши ҳудудий филиал”, “Энг яхши бўлим”, “Энг яхши андеррайтер”, “Энг яхши суғурта агенти” ва “Ходимлар билан ишлаш бўйича энг яхши ходим” номинациялари бўйича ҳар йили танлов ўтказилиб келинмоқда.

2022-йил якунига кўра компаниянинг Бухоро вилояти филиали барча турдаги полисларни сотиш бўйича энг юқори натижаларни кўрсатиб, “Энг яхши ҳудудий филиал” номинациясида ғолиб бўлганини алоҳида таъкидлаш лозим.

photo_2023-05-03_16-47-32

Жорий йилнинг 3 май куни Бухоро вилояти ҳудудий директори, шунингдек, “Ўзбекинвест” бош офиси вакиллари ходимларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирладилар.

photo_2023-05-03_16-59-15 (2)

“Энг яхши андеррайтер”, “Энг яхши суғурта агенти” ва “Ходимлар билан ишлаш бўйича энг яхши ходим” номинациялари бўйича ғолиблар:

Толибов Алишер Амруллоевич (“Энг яхши андеррайтер”)

photo_2023-05-03_16-59-14

Ражабов Шавкатжон Шароф Ўғли (“Энг яхши суғурта агенти”)

photo_2023-05-03_16-59-15

Бафаева Зилола Турабовна (“Ходимлар билан ишлаш бўйича энг яхши ходим”)

photo_2023-05-03_16-53-00

Компания раҳбарияти ҳудудий филиалларда фаолият юритувчи мутахассисларга миннатдорчилик билдирган ҳолда, компания хизматларини Ўзбекистонда кенг миқёсда ишлатилиши ҳамда мижозларни мамнун қилишда давом этишларида қўллаб-қувватлашини таъкидлади.